
Превью. ОКМК - "Нефтчи"
Суперлиганинг 10-тур баҳсида Виталий Левченко бош мураббийлигидаги "Нефтчи" турнир жадвалида 22 очко билан карвонбошилик қилиб келаётган Олмалиқнинг ОКМК клуби меҳмони бўлади. Бу баҳс Суперлигада 10-турини якунлаб берувчи, турнир якка пешқадамини аниқловчи муҳим беллашув.
Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, ОКМК билан "Нефтчи" футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида жами 30 марта рақобатлашган бўлиб, мазкур беллашувларда 8 марта ОКМК, 14 тасида эса "Нефтчи" устунлик қилган. 8 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Умумий тўплар нисбати 39-51 фарғоналиклар фойдасига. Ўзаро ўйинларда ОКМКнинг энг йирик ғалабаси 3:0, "Нефтчи"нинг энг йирик ғалабаси 4:0 билан якун топган.
Олмалиқда қайд этилган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича
28.10.2024.
ОКМК -"Нефтчи" 1:2
26.08.2023.
ОКМК -"Нефтчи" 1:1
27.05.2022.
ОКМК -"Нефтчи" 3:1
15.09.2018.
ОКМК -"Нефтчи" 0:1
30.09.2017.
ОКМК -"Нефтчи" 1:2
Эслатиб ўтамиз, 19 май душанба куни Олмалиқда кечадиган ОКМК - "Нефтчи" учрашувини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Беллашув соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар