Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

  • 13 сентября, 08:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 21-турида мухлислар навбатдаги бор ўзбек классикосига гувоҳ бўлишади.

Tecno

Клуб матбуот хизмати ўзаро ўйинлар олдидан статистик маълумотларни тақдим этди.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари чемпионатлар тарихида 61 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 29 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 101 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган.

Тошкентдаги беллашувларнинг 21 тасида "Пахтакор" устун келган бўлса, 6 баҳсда фарғоналиклар ғалаба қозонган. Уч ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" уйдаги тўқнашувларда 59 гол урган ҳолда 17 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор" 11 бор рақибни йирик натижа билан доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов чемпионатда ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги тўқнашув 13 сентябрь, шанба куни "Жар" стадионида соат 19:00 да бошланади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию