Превью. "Пахтакор" - "Сурхон"

Суперлига 14-тур кечиктирилган ўйинида "Пахтакор" 22 август куни Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 35 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 27 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 110 марта ишғол қилган "Шерлар" 30 тўп ўтказиб юборишган.

Тошкентдаги 17 тўқнашувнинг 15 тасида "Пахтакор", биттасида "Сурхон" ғалаба қозонган. Бир ўйинда дуранг қайд этилган. "Шерлар" Тошкентда 15 ғалабадан 11 тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонида гол уриш борасида кўрсаткичлар 69:11 ни ташкил қилади.

Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган. "Сурхон"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1994 йил қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 22 август, пайшанба куни соат 19:00 да "Жар" стадионида бошланади.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!