
Превью. "Қизилқум" - "Сурхон"
Навоийнинг "Қизилқум" клуби мавсумдаги уй учрашувларини Самарқандда бошлайди. Ушбу жамоа илк турни Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши ўтказади.
Жамоалар Ўзбекистон Олий лига тарихида ўзаро 22 марта тўқнаш келган, шундан "Сурхон" 10 маротаба ғалаба қозонди, 5 та ўйинда дуранг қайд этилди ва 7 маротаба "Қизилқум" ғалаба қозонди. Тўплар нисбати — 24:20, "Сурхон" фойдасига.
Ўтган йилги мавсумда иккала жамоа мезбон сифатидаги учрашувларда ғалаба қозонишган.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум"га сербиялик Никола Лазаревич бош мураббий этиб тайинланди. У уч йилдан кейин яна навоийликлар бошқарувини ўз қўлига олди. "Сурхон"га қарши баҳс Лазаревичнинг "Қизилқум"га иккинчи бор қайтганидан кейинги биринчи расмий ўйинига айланади.
Фикрлар