Превью. "Сурхон" - "Навбаҳор"

  • 23 август, 2024, 11:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Сурхон” (Термиз) жамоаси меҳмони бўлади.   

Tecno

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 35 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 24 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган),  6 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 86-26, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 77 очко, “Сурхон” эса 23 очкони қўлга киритган. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 35 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган. 

Мазкур клубларнинг шу кунгача Термизда бўлиб ўтган 17 та ўйинидан 7 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 6 тасида “Сурхон” зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 29:20, "Навбаҳор" фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг 1-даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилган, ўша беллашувда “Навбаҳор”нинг голларига Азимжон Аҳмедов ва Тома Табатадзе, меҳмонларнинг голларига эса Суннатиллоҳ Хамиджонов ҳамда Жаҳонгирбек Абдусаломовлар муаллифлик қилишганди.   

Эслатиб ўтамиз, “Cурхон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 26 август куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида соат 20:00 да старт олади.

"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!