Превью. "Сурхон" - "Бухоро"
"Бухоро" клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турини сафарда “Сурхон”га қарши майдонга тушади.
Миллий чемпионатлар тарихида мазкур жамоалар шу кунга қадар жами 32 бор тўқнаш келишган.
Ўзаро ўйинларнинг 16 тасида "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 баҳсда эса “тулпорлар”нинг қўли баланд келган. 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 51-29 бухороликлар фойдасига.
Ўзаро беллашувларда "Бухоро" 55 очкони қўлга киритган. "Сурхон"да эса бу кўрсаткич 34 очкони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз “Сурхон” - “Бухоро” беллашуви 4 апрель 19:15 да “Сурхон” аренада бўлиб ўтади.
Фикрлар