ПСЖ Алекс Сандро учун 65 млн евро таклиф қилмоқда
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоага “Ювентус”нинг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандрони жалб этмоқчи.

La Repubblica нашри тарқатган хабарларга қараганда парижликлар 26 ёшли футболчи учун Турин суперклубига 65 млн евро беришга тайёр. Аммо, “Ювентус” ушбу ҳимоячисини ўзида сақлаб қолишни мақсад қилган ва бунинг учун унинг маошини кўтаришни ҳам режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби ҳам Сандро учун 70 млн евро таклиф қилган эди. Бироқ, “аристократлар” ҳам якунда рад жавобини олишди.