ПСЖ Англия клублари кушандасига айланди
ПСЖ Чемпионлар лигаси доирасидаги сафар учрашувида «Манчестер Сити» устидан ишончли ғалаба қозониб, Европа клуб футболининг энг нуфузли мусобақасида яна бир муҳим натижа қайд этди.
Статистика шуни кўрсатадики, бу ўйин парижликларнинг Англия клубларига қарши Чемпионлар лигасидаги мағлубиятсиз сериясидаги ўнинчи баҳс бўлди.
Ушбу ўйинларнинг саккизтаси, шу жумладан «Манчестер Сити»га қарши кечган сўнгги баҳс ҳам, ПСЖнинг ғалабаси билан якунланган. Қолган икки учрашув дуранг билан тугаган.
Париж клуби охирги марта Англия жамоасига 2025 йил апрелида мағлуб бўлган эди. Ўшанда ПСЖ футболчилари «Астон Вилла»га қарши ўйинда имкониятни бой берган, аммо барибир кейинги босқичга йўл олган ва мусобақа якунида совринни қўлга киритган.

Фикрлар