ПСЖ
Ads
 
"Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетган Златан Иброҳимовичсиз ишлари кўнгилдагидек кетмаётган ПСЖ клуби таркибига яна бир кучли ҳужумни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Французлар бу гал Англия чемпионати тўпурарларидан бирини олиб келмоқчи.
 
Ҳозирча ПСЖ раҳбарияти "Арсенал" тўпурари Алексис Санчес трансфери бўйича бош қотирмоқда. Бу футболчи учун францияликлар 60 миллион фунт беришга тайёр. Чилилик тўпурарнинг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади. Айни пайтда футболчи янги шартнома борасида клуб билан келишувга эришгани йўқ.
 
 
Бу йилги чемпионатда 13 та гол урган 28 ёшли Алексис Санчесга "Атлетико" мураббийи Диего Симеоне ҳам қизиқмоқда.