ПСЖ "Барса"нинг яна бир юлдузини олиб кетади
Янги вариант чиқди
«Барселона»нинг марказий яримҳимоячиси Гави «Пари Сен-Жермен» клуби диққат марказида турибди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «ПСЖ» билан бир қатор Англия премьер-лигасининг етакчи жамоалари Гавининг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Футболчи ҳозирги пайтда «Барселона» сафида унча кўп ўйин амалиётига эга эмас. Шунга қарамасдан, Гави ҳали ҳам каталонияликлар лойиҳасининг муҳим қисми сифатида кўрилаётгани, клуб уни сотиш ниятида эмаслиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга, агар футболчининг ўзи кетиш истагини билдирса, «Барселона» уни қўйиб юбориш имконини кўриб чиқиши мумкинлиги қайд этилган.
Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида тўққизта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt портали баҳосига кўра, испаниялик футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)