ПСЖ "Байер" ҳимоячисини ўз сафида кўрмоқчи

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Венделл ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда  L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича парижликлар аллақачон 24 ёшли бразилиялик футболчи билан бу борада алоқага чиқишган.

Маълумот учун, Венделл жорий мавсум “Байер” сафида жами 30та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!