ПСЖ Буффонга катта маош таклиф қилди

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти “Ювентус” дарвозабони Жанлуиджи Буффонга йилига 8  млн евролик маош таклиф қилмоқда. Бу унинг ҳозирги маошидан салкам икки марта кўпдир.

Илгарироқ, Буффон 17 йиллик фаолиятдан сўнг “Ювентус”ни тарк этишини  эълон қилган эди. У бу вақт давомида 9 бор скудеттони қўлга киритди ва 4 марта мамлакат кубогида зафар қучди.

У ўзининг “кекса синьора” сафида сўнгги ўйинини эртага А Серия 38-туридан ўрин олган “Верона”га қарши баҳсда ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар