ПСЖ дарвозабони муаммолар гирдобида қолди

Россия миллий терма жамоаси ва ПСЖ клуби дарвозабони Матвей Сафонов яна алимент сабаб муаммога йўлиқди. Футболчининг собиқ рафиқаси ана шу сабаб яна судга мурожаат қилди. Суд ҳам даъвогар тараф яъни россиялик посбонниг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига қарор чиқарди.  

Қарорга биноан, Сафонов аввало 60 миллион рубль қарзини қайтариши ва алимент учун ойлик маошининг 25 фоизини тўлаши керак.

Ҳисоб-китобларига кўра, болани бир неча йил боқиш учун унга қарийб 300 миллион рубль керак бўлади. Бундан ташқари қизалоқ болалар боғчасига қатнаши учун қўшимча равишда 2 миллион рубль талаб қилинади. 

 

Барчаси, шу билан тугайди деб ўйлайсизми? Йўқ. Матвей Сафонов қизалоқнинг қуйидаги машғулотлари учун ҳам сарф-харажат қилишига тўғри келади:

Хитой тили –  ҳафтасига 2 марта

От спорти –  ҳафтасига 1 марта

Теннис –  ҳафтасига 2 марта

Мусиқий театр –  ҳафтасига 2 марта

Эстрада санъати мактаби -  ҳафтасига 2 марта

Рассомчилик - ҳар куни

 

Аммо бу қарорга нисбатан футболчи ҳам адвокат йўллади ва тез орада ижро юзасидан судга апелляция киритишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!