ПСЖ Дезире Дуэга нарх белгилади

Парижнинг ПСЖ клуби жамоа етакчиси Дезире Дуэга нарх белгилади. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда. 

Манбада берилган маълумотга кўра, парижликлар ёш вингерни фақат ўзлари учун катта фойда билан сотишмоқчи. ПСЖ 100 миллион евродан бошлаб Дуэ учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр. ПСЖ франциялик футболчи трансферидан 150 миллион евро ишлаб олишни тахмин қилмоқда. Маълум бўлишича, айни вақтда Дезерининг хизматларига "Ливерпуль", "Бавария" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, футболчи учун ҳали ҳеч ким расмий таклиф билан чиққани йўқ.

20 ёшли вингернинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, Дуэ жорий мавсум ПСЖ сафида 31 та беллашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритган ва 7 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!