Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

ПСЖ Дуэ ўрнига Аргентина ўйинчисини олади

Дарров ўринбосар топилди

«Пари Сен-Жермен» жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича янги вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу қарор вингер Дезире Дуэ олган оғир жароҳатдан сўнг қабул қилинмоқда.

21 ёшли футболчи тўсиб турувчи боғламларидан бири узилиши сабабли майдондан четлашди. Табиблар унинг жорий мавсум охиригача тўлиқ тикланиши қийинлигини айтишмоқда. CNN Portugal хабарига кўра, шундан сўнг «ПСЖ»нинг «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жанлука Престианнига бўлган қизиқиши янада ортган. 

Аввалроқ ҳам парижликлар 20 ёшли футболчи билан боғланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Transfermarkt портали Престианнининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда. У 2025 йил ноябридан буён Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўтган ой миллий жамоа сафида ўзининг илк голини урди.

«Бенфика» раҳбарияти аргентиналик футболчи билан шартномани янада узайтириш нияти борлигини маълум қилган. Ҳозирги келишув шартлари бўйича Престианни клуб билан 2029 йил ёзигача боғланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ