ПСЖ етакчиси “Ювентус”га ўтиши мумкин
ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембе Париж клубини тарк этади, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
Манбага кўра, агар ҳимоячи Маттейс де Лигт “Ювентус” жамоасини тарк этса, 26 ёшли франциялик футболчи "кекса синьора" билан шартнома имзолаши мумкин. Олдинроқ 22 ёшли футболчига "Челси" жиддий қизиқиш билдираётганди.
Туринликлар устози Массимилиано Аллегри Франция терма жамоаси ҳимоячисини таркибда кўрмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига билдирган.
Кимпембе ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасидаги 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали Преснелнинг нархини 40 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар