
ПСЖ Гедешни январда сотмоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячи Гонсало Гедешни қишки трансфер бозорида сотишни режалаштирмоқда.
Парижликлар январда португалиялик футболчини 35 млн еврога сотишмоқчи. Маrca хабарига кўра, “Валенсия” ПСЖ билан унинг трансферини ёзда сотиб олиш борасида музокара ўтказишган.
Бироқ ПСЖ молиявий фэйр-плей талабларини бажариш мақсадида ёзгача кутиб ўтирмоқчи эмас.
Comments