ПСЖ ҳам суперкубокдан қуруқ қолган

Жорий ёзги трансферлар даврида “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига Неймарни сотиб олган ПСЖ кеча бўлиб ўтган Испания суперкубоги жавоб баҳсидан сўнг каталонияликлар устидан кулди.

Аниқроғи, “Барселона” кеча “Реал”дан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг, парижликлар ўзининг инглиз тилидаги “Твиттери”га Неймарнинг кулиб турган суратини жойлаштирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)