ПСЖ ҳужумчисига Бундеслига клуби қизиқиш билдирмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани жамоани тарк этиши мумкин. Қишда уни клуб ижарага бериши кутилмоқда.
"BILD" хабар беришича, "Лейпциг" страйкерни ярим мавсумга олиб туриш ҳақида ўйламоқда.
Мавсумни ёмон кайфиятда ўтказаётган Коло-Муани жамоа таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Парижликлар ўз навбатида уни 95 миллион еврога сотиб олган.
Рандалга Бундеслига бегона эмас. Ҳужумчи бундан олдин "Айнтрахт"да тўп тепган. 2022/23 мавсумда у чемпионатда 15 та тўп киритганди.
Фикрлар