
ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисига кўз тикмоқда
ПСЖ ёзда ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. "TEAMtalk" нашри хабарига кўра, Лига 1 гранди "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конатега жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"Қизиллар" ПСЖнинг Конатега қизиқишидан хабардор ва у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. Мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан келишувни узайтирди ва энди навбат франциялик фулбекка келди. Инглиз гранди футболчи билан келиша олмаса, уни қўйиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Конатенинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. "Transfermarkt " портали 25 ёшли ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар