ПСЖ Мбаппени қўлга кирита олмаган тақдирда, Коутиньони сотиб олишга уриниб кўради
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олишни уддалай олмаган тақдирда, “Ливерпул”дан Филиппе Коутиньони сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, парижликлар 18 ёшли футболчи борасида “Монако”га ҳали аниқ таклиф юборишмаган. Ўз навбатида Мбаппени монаколиклар билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд.

Хабарларга қараганда футболчининг отаси ҳам унинг ўзи туғилиб ўсган Париж шаҳри клубига ўтишини истамоқда. Аммо, Мбаппе ҳали бу борада ўзининг қарорини қабул қилганича йўқ.

Агар, ушбу трансфер амалга ошмаган тақдирда, ПСЖ “Ливерпул”нинг бразилиялик ярим ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўради. Мерсисайдликлар эса Коутиньони 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас.