ПСЖ муаммолар гирдобида!

ПСЖ Франция чемпионати доирасида "Ренн"га (3:0) қарши баҳс олиб борди ва учрашувда жамоанинг 4 та футболчиси жароҳат олди.

Ҳимоячи Тило Керер ва ярим ҳимоячи Идрисса Гуйени биринчи бўлимдаёқ захирага олинган бўлса, Алессандро Флоренци танаффусда ва ҳужумчи Мойзе Кин 61-дақиқада майдонни тарк этди.

Шу тариқа, Париж клубида жароҳат олган футболчилар сони 12 тага етди. Бунгача, Хуан Бернат, Преснель Кимпембе, Марко Верратти, Юлиан Дракслер, Пабло Сарабия, Неймар, Килиан Мбаппе ва Мауро Икарди сафдан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!