
ПСЖ Неймарга жароҳат етказган жамоадан энг зўр ҳужумчисини олади
ПСЖ раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Чунки асосий тўпурарлар Килиан Мбаппе ва Неймар клуб билан янги битим имзолашга шошилмаяпти. Улар ёзда бошқа жамоаларга ўтиб кетиши мумкин.
Шу боис, парижликлар қишки трансферлар вақтида бошқа моҳир тўпурарни олишни режалаштирмоқда. ПСЖ раҳбарияти “Лион”дан кетиш иштиёғидаги юрган Мемфис Депайни олиб келмоқчи.
Нидерландиялик ҳужумчи ёзда “Барселона”га ўтмоқчи эди. Бироқ, каталонияликлар трансфер учун пул топа олмади. Яқинда Куман жамоаси Депайни келаси йил мобайнида олиши мумкинлигини, айни пайтда молиявий инқироз туфайли трансферга маблағ йўқлигини билдирганди.
Бу ҳолат ПСЖга қўл келади ва Депайни қишда олиш имкониятини оширади.
Comments