ПСЖ Парижда йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ ўз майдонида “Брест”ни қабул қилди.

Париждаги ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди – 3:0. Шу куни ПСЖ сафида Мойзе Кин (16'), Мауро Икарди (81') ва Пабло Сарабия (83') гол муаллифига айланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)