ПСЖ ярим ҳимоячиси сафга қайтди

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоасининг навбатдаги ўйинида иштирок этиши мумкин.

Парижликлар мухлислари учун хушхабарни жамоа устози Кристоф Гальтье маълум қилди. Унга кўра, 30 ёшли италиялик тўлиқ тузалиб кетди ва якшанба куни бўлиб ўтадиган "Реймс"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлади.

Қолаверса, ҳимоячи Преснель Кимпембе ҳам сафга қайтишга яқин ва у яқин кунларда жамоавий машғулотларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дамда Лига 1 турнир жадвалида 19-турдан кейин пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!