ПСЖ юлдузи кетма-кет 4-ўйинни ўтказиб юборади

  • 11 Dec 18:40
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ юлдузи Серхио Рамос Франция чемпионати 18-тури доирасидаги "Монако"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

Tecno

Испаниялик ҳимоячи ҳозирча, якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Умумий гуруҳга эса, келаси ҳафта қайтиши кутиляпти. 

35 ёшли Рамос ўз дебютидан кейин парижликлар сафида кетма-кет 4-ўйинни ўтказиб юборади. Бунга қадар "Эл-капитано" "Ницца", "Ланс" ҳамда "Брюгге"га қарши ўйинларни ҳам майдон ташқарисидан кузатганди.

Шунингдек, "Монако" билан баҳсни Преснель Кимпембе, Нуну Мендеш, Неймар ва Юлиан Дракслер ҳам ўтказиб юборади. Учрашув 13 декабрь куни 00:45 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!