Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Пуллар Винисиусга тинчлик бермаяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 1

Пул барибир таъсир қилади

“Реал”нинг кейинги йиллардаги асосий тўпурари Винисиус Жуниор янги мавсумда ўз даражасида ўйин намойиш қила олмаяпти.

Бразилиялик футболчи дастлабки бешта учрашувда атиги битта тўп киритди. “Қироллик клуби” мутасаддилари ҳужумчининг жисмоний тайёргарлиги маромида эмаслигини ёзда Саудия Арабистонидан бўлган таклифлар туфайли юзага келганини иддао қилмоқда.

Раҳбариятнинг таъкидлашича, Саудия Арабистонидан Винисиусга ҳар мавсум учун 350 миллион евро маош таклиф қилингани ўйинчининг хаёлини бузган. Ўшандан бери у “Реал”да диққатини жамлай олмаяпти.

AS нашрига кўра, “Қироллик клуби” Винисиуснинг самарадорлиги тушиб кетгани ва майдонда аввалги иштиёқ билан ўйнамаётганидан хавотирда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ