Пхёнчхан-2018: Чанғи пойгасида 2та бронза медали топшириладиган бўлди
Ads

Пхёнчхан Олимпиадасининг навбатдаги кун беллашувларида камёб ҳодисилардан бирига гувоҳ бўлдик. Гап шундаки, аёллар ўртасида кечган чанғи пойгаси баҳсида икки спортчи бронза медалини қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида 10 километр масофага эркин усулда кечган пойга норвегиялик Рагнхиль Хага учун омадли якунланиб, Олимпиада чемпионлигига сазовор бўлган бўлса, кумуш медаль швециялик Шарлотте Каллага насиб этди. Бронза медали учун икки нафар спортчи: норвегиялик Марит Бьёрген ҳамда финляндиялик Криста Прямякоски баҳс олиб боришди. Эътиборлиси, ҳар икки чанғичи финиш чизиғини бир вақтда босиб ўтгани учун иккаласига ҳам бронза медали бериладиган бўлди. 

Чанғи пойгаси. Аёллар, 10 км.

1. Рагнхиль Хага (Норвегия)
2. Шарлотте Калла (Швеция)
3. Марит Бьорген (Норвегия)
3. Криста Пярмякоски (Финляндия)