Қандай қилиб спорт ишлари бўйича директор бўлиш мумкин?
Ads

“Барселона”нинг собиқ техник директори ва “Марсель”нинг айни вақтдаги спорт директори – Алберт Валентин Wyscout га берган интервьюсида қандай қилиб ўз фаолиятини бошлагани ва футбол оламидаги энг нуфузли шахслардан бирига айлангани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қандай қилиб сиз спорт ишлари бўйича директорга айландингиз?

Аниғини билмайман. Умуман олганда, футболга алоқадор кишилар билан бўлган профессионал муносабат меваси деб биламан. Менинг ҳолатимда бу бутунлай профессионаллик эвазига пайдо бўлган. Илк даврларда, футболчилик пайтимда клубни турли йўллар билан бошқаришни кузатардим.

Сизга кимлар таъсирини ўтказган ёки ўтказиб келмоқда?

Ҳамма менга таъсир ўтказади, аммо бир нечтасигина ўз изини қолдиролган, холос.

Футболчиликдан спорт директорига қандай кечган? Фаолиятингизга қараб буни қандай тушунасиз?

Футболчилик пайтимдаёқ ўз шаҳрим – Корнелья де Льобрегатда футбол мактабига асос солган эдим. Бу менга олға юришга ундади ва мен сўнгги жамоам – “Фигуерес”да бу имкониятни берганидан бахтиёрман. Мен таниқли футболчи бўлолмадим, бироқ мен кейинги босқигча қадам ташладим. Кичик клубимдан ўз ғояларим лабораторияси сифатида фойдаландим. Ўша вақтларда мен мураббий бўлиб ишлашга мажбур бўлаётгандим. Керакли тажрибага эга бўлишимга қарамай, бу менга ҳеч ҳам завқ бағишламасди. Кейин мен турли клубларда ишлашга ўтдим, қийинчиликларга қарамай, касбимга бўлган муҳаббатим доимо ортиб борди.

Сиз Давид Вилья, Луис Суарес, Иван Ракитич каби чемпионларни “Барселона”га олиб келдингиз. Бу трансферлар қандай амалга оширилди?

Аввало шуни алоҳида айтмоқчиманки, ҳар қандай футболчининг трансфери битта шахс билан боғлиқ бўлмайди. Бу бизнинг ишимиз ҳақидаги биринчи хато фикр. Спорт ишлари бўйича директор футболчининг трансферини амалга оширишда бир ўзи ҳаракат қилмайди. Битта трансфер устида бир гуруҳ ишлаши туфайли ҳаммасини бир кишига юклаш менга ёқмайди. Мен бу футболчиларнинг трансферида иштирок этганимдан ғурурланаман, аммо буни бутун “Барселона”, унинг тегишли структуралари амалга оширган.

Sky Sports га берган интервьюингизда сиз “Барселона”га Неймарни олиб келишни энг омадлиси деб атагансиз. Айта оласизми, сиз уни қандай қилиб имзолашга эришгансизлар?

Ўша интервью инглиз тилида бўлган эди ва мен ўшанда “биз” бу трансферни энг муваффақиятли деб атаган эдим. Мен унинг иқтидорини пасайтирмоқчимасман, аммо чемпион жамоани қайта янгилаш учун стратегик ўйлаш керак эди ва навбатдаги Месси бўлиши кутилаётган футболчи шунга арзирди.

“Барселона”нинг сўнгги муваффақиятида ёшлар академиясининг улуши катта. Айтингчи, бу структура қандай тартибда тузилган? Асосий жамоага таъсир қилувчи ёшлар сектори билан қандай ишлайсизлар?

Муваффақиятли нарсаларнинг барчаси ғоя билан бошланади, бу шахсиятни олға силжитади. Ютиш жуда қийин, аммо буни ўз ёшларинг билан уддалаш икки карра завқли. “Барса” мисолида бўлганидек, бу фалсафа билан боғлиқ бўлса, ҳатто мағлубиятга ҳам даъво қила олмайди.

Сиз аввал Испанияда, энди Францияда фаолият олиб боряпсиз. Икки мамлакат орасидаги фарқларни сездингизми?

Ҳа, албатта. Барча мамлакатлар ўз маданияти ва қадриятларига эга. Бу футболда ҳам шундай. Биз Испанияда бирор нима қандай тушунилса, уни Францияда ҳам татбиқ қила олмаймиз. Бу жуда жиддий хато бўлади. Лойиҳалар муҳитга қараб келиб чиқади. Испания футболидаги янги элементларни француз футболини бойитиш учун қўлланса, бу ожизона фикримча, позитив натижасини бериши мумкин.

 

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.