"Қарғалар" ҳеч ким кутмаган футболчини олиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ньюкасл» клуби янги трансфер ҳақида расман эълон қилди. Англия жамоаси ҳимоячи Амар Дедич билан шартнома имзолаганини «қарғалар»нинг расмий сайти маълум қилди. Футболчи бугунга қадар Португалиянинг «Бенфика» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли босниялик футболчи «Ньюкасл» билан беш йиллик шартнома тузди. У янги жамоасида 37-рақам остида майдонга тушади. Оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган хабарларга кўра, трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил этган.

- Мен учун «Ньюкасл»га қўшилиш – ўзига хос ҳис-туйғу ва катта шараф. Бу ерда бўлаётганимдан жуда хурсандман ва клуб ҳамда унинг ажойиб мухлислари учун майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман, – дея таъкидлади Дедич шартнома имзолангандан сўнг.

Ўтган мавсумда Дедич «Бенфика» таркибида барча мусобақалар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!