"Qatar Masters". Есипенко 25 минг, Эргаиси 15 минг доллар қўлга киритди. Абдусатторовчи?

2-12-декабр кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида "Qatar Masters"  турнири бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 94200 АҚШ долларини ташкил этган турнир форматига кўра, иштирокчилар 9 тур давомида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Вақт назорати эса классик тарзда ўтди.

Мусобақада умумий 53 нафар (15 нафари Опен А, 38 нафари Опен Б гуруҳида) ўзбекистонлик шахматчиларимиз иштирок этишди.

"Qatar Masters" шахмат турнирида россиялик гроссмейстер Андрей Эсипенко ғолибликни қўлга киритди. Эсипенко 9 турдан 7,5 очко тўплаб, мусобақада биринчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни 7 очко билан ҳамюртимиз  Нодирбек Абдусатторов эгаллади.

Абдусатторовдан кейинги ўзбектонликлар орасида иккинчи энг яхши натижани Абдумалик Абдусалимов қайд этди. 22 ёшли гроссмейстер 6 очко билан 8-ўриндан жой олди. Олти очкога эга Нодирбек Якуббоев  қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўринни банд этди.

ФИДЕ байроғи остида ўйнаган ҳолда чемпионликни қўлга киритган Андрей Есипенко 25 минг, Аржун Эргаиси 15 минг, Нодирбек Абдусатторов эса 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!