Қаторасига иккки маротаба “Олтин тўп” олган Алексия Путельяс ким?

Бугун Парижда 28 ёшли “Барселона” аъзоси саналган Алексия Путельяс аёллар футболи тарихида илк бор кетма-кет 2 йил давомида сайёрамизнинг тенгсиз футболчи қизи деб топилди. У ҳақида Андрес Иньеста айтган сўзлар ҳозир ҳар қачонгиданда актуалроқ:

“У бутун “Барселона”га ўргак бўлишга лойиқ инсон!”

SPORTS.uz сайёрамизнинг энг кучли футболчилари томонидан эътироф этилган Алексия ҳақида сиз билишингиз керак бўлган барча нарса билан таништириб ўтади.

2020/21 йилги мавсум! 26 гол ва икки требл!

Ўша мавсум 26 ёшли Алексия сардорлигидаги “Барса” аёллар жамоаси Испания қироличаси кубоги, ЕЧЛ ва ички биринчиликда ғолиб чиқиб, барчанинг эътибор марказида бўлди. Мавсум якунида эса яна бир требл! ФИФА, УЕФА томонидан йилнинг энг яхши аёл футболчиси номинацияси билан биргаликда, карьерасидаги илк олтин тўп! Каталониялик бир мавсум давомида рақиб дарвозаларини нақд 26 бор ишғол қилишни уддалади. Шу тариқа, у 1960 йилдан бери Испания футболидаги илк “олтин тўп”га сазовор бўлган футболчига айланди.

пл34пл43ўпл43

2021/22 йилги мавсум. 34 гол, "Камп Ноу”даги 90 минг мухлис ва терма сафидаги 100 ўйин!

Кейинги мавсумда Путельяс сермаҳсулликни ошириб ўз шахсий рекордини 34 тага етказиб қўйди. ЕЧЛда 11 та гол билан “бомбардир”га аянган ярим ҳимоячи финалда ўйнади, аммо “Лион”дан аламли (1:3) мағлубиятни қабул қилиб олди. Ички биринчиликда бу сафар ҳам каталониялик қизларга тенг келадигани топилгани йўқ. Жамоа мавсум давомида бирор маротаба мағлуб бўлмай, мутлақ чемпионга айланди.

Жорий йилнинг июн ойида Алексия Испания терма жамоаси сафидаги 100-ўйинида иштирок этди ва бу борада ҳам жаҳон рекордини ўрнатди. Афсуски, тиззасидан олган жароҳати сабабли Евро-2022 мусобақасини ўтказиб юборди. Унинг марказдаги ўйинига суяниб қолган Испания чорак финалда Англияга енгилиб, мусобақани кутилганидан эрта тарк этди.

Эътиборлиси шундаки, айнан Путельяс феномени Каталонияда аёллар футболига бўлган эътиборнинг кескин ошиб кетишига сабаб бўлди. Мисол тариқасида, ўтган йилги Европа чемпионлар лигасининг икки ўйинида “Камп Ноу”га 90 минг мухлис ташриф буюрди. Мавсум охирида эса “Барселона” расман Алексия исми тушурилган футболкалар сотувидан келаётган даромад Пике ва Албаникидан ҳам кўпроқ эканлигини эълон қилди.

Жамоасига содиқ мухлис

Путельяс “Барса”нинг чинакам ишқибози. У болалигиданоқ айнан “кўк-аноранглилар” академиясини танлади ва ўз танловига охиригача содиқ қолди. Аввалига “Эспаньол”, “Леванте” сингари жамоаларда ижара асосида тўп сурганига қарамай, 2012/13 йилги мавсумда “Блоугранес” ўз тарбияланувчисини ортга қайтарди.

“Бизнинг оиламиздаги барча “Барселона”ни ҳурмат қилади. Ҳатто, амакимнинг елкасида клуб эмблемаси тушурилган тату ҳам бор. Фақат, биргина жияним “Реал” Мадрид ишқибози. Қолганлар мени ўз севган жамоаларининг бир бўлаги эканлигимдан фахрланади”.

2021 йилнинг май ойида қаҳрамонимиз боши узра ЕЧЛ бош совринини кўтарган биринчи аёл футболчи сифатида тарихга ўз номини ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

п4ўплў34лп

Путельяс тенглик ва адолат учун курашувчи содда инсон

"Испания ва “Барселона” учун совринлар ютишдан ташқари, футболга бўлган муносабатни ўзгартиришни истайман. Бу спорт турида эркаклар сингари аёллар ҳам эътибор марказида турушга лойиқ эканлигини, унинг жозибасини тўлиқ ҳис этиш имкони борлигини кўрсатиб қўймоқчиман. Мақсадим, футболнинг кўпчилик учун ёпиқ бўлган томонларини очиб бериш” - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирди FIFA.com нашри.

2020 йилнинг сентябрь ойида Путельяс ўзининг 11-рақамини 14 га ўзгартирди. Шу тариқа, мия тўқимларидаги саратон ташхизи қўйилган термадаги жамоадоши Вергина Торресилини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди. У Вергина соғайиб сафга қайтмагунига қадар шу рақамда тўп тепишини расман эълон қилди. Эътиборлиси шундаки, айнан унинг ташаббуси сабабли дугонасининг жуда қиммат операцияси учун пул йиғилди ва барчаси аъло даражада бўлиб ўтди. 2022 йилнинг қишида у ваъда қилганидек 14-рақамни дугонасига қайтариб берди. Торресили “Атлетико Мадрид” сафидаги ўзининг илк ўйинини мағлубият нима эканлигини билмай келаётган “Барселона”га қарши ўтказгани ёқимли сюрприз бўлгани аниқ.

Ҳозир Алексия тиззасидан олган жароҳатини даъволаш билан банд. У 2023 йилда Австралия ва Янги Зелландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш ҳақида бош қотирмоқда. Унинг карьерасидаги ягона забт этилмаган чўққи бўлиб қолаётган терма сафида соврин ютиш орзуси ушалиши мумкин.

34гпр34гр43рп

Аслида, бу иш ҳозир деярли имконсиз. Сабаби, “Барселона” аъзолари Испания терма жамоасида тўп тепишдан бош тортмоқда. Бунга Хорхе Вильда ва жамоа ўртасида келиб чиққан низо сабаб. Путельяс биринчилардан бўлиб бош мураббийга қарши чиқди ва Испания футбол раҳбарига барча жамоадошлари имзоси тушурилган аризани топширди. Афсуски, раҳбарият бу таклифни кўриб ҳам чиққани йўқ. Эндиликда, Алексиянинг терма жамоа сафида яна тўп тепиши катта сўроқ остида турибди.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!