Қитъалараро кубок. Янгича форматдан нималар кутилмоқда?

Қитъалараро кубокнинг финал қисми ўтказиладиган жой сифатида Қатар танланди.

ФИФА турнир шу йилнинг 22 сентябрда бошланиб, 18 декабрда якунланишини маълум қилди. Бешта ўйиндан дастлабки иккитаси БАА ва Мисрда, қолганлари Қатарда ўтказилади. Қуйидаги жадвал орқали ўйинлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

1-ўйинда 22 сентябрь "Ал-Айн"(Осиё чемпионлар лигаси ғолиби) "Окленд Сити"ни(Океания Чемпионлар лигаси ғолиби) билан баҳс олиб бориб, йирик 6:2 кўринишида ютуққа эришди.

2-ўйинда 29-октябрь куни "Ал-Аҳли"(Африка чемпионлар лигаси ғолиби) энди "Ал-Айн" билан баҳс юритади.

3-ўйин 11 декабрь куни Либертадорес кубоги ғолиби Пачука(КОНКАКАФ чемпионлар кубоги ғолиби) билан беллашади.

4-ўйин 14 декабрь куни 2 ва 3-ўйинларнинг ғолиблари ўртасида ўтказилади.

5-ўйин(финал) 18 декабрь куни "Реал Мадрид"(УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби) ва 4-қарама-қаршиликда ғалаба қозонган жамоа ўртасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!