“Қўқон-1912” бош мураббийи клубдан кетди

  • 11 декабрь, 12:26
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Қўқон-1912" бош мураббий Баҳром Ҳайдаров билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Ҳаммаси учун раҳмат, Баҳром Ҳайдаров!

2024 йилда “Қўқон-1912” раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Баҳром Ҳайдаров жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионатнинг исталган жамоасига қарши кураша оладиган жамоа тузиш вазифаси қўйилганди. Мураббий бу вазифани катта масъулият билан бажаришга киришди. 2024 йилги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасини Про-лигадан олиб чиқишга эришди ва якунланган мавсумда Суперлигада ушлаб қолишга муваффақ бўлди. Мураббий жорий мавсум Суперлиганинг ТОП-6 жамоаларининг барчасига ҳақиқий кураш тақдим эта оладиган жамоа ташкил қилди ва мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатди.

Баҳром Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа 49 та расмий учрашув ўтказиб, 19 та ғалаба, 14 та дуранг ва 16 та мағлубиятни қайд этди.

Ўтган йили жамоамизни Про-лигадан олиб чиқишга эришган ва якунланган мавсумда "Қўқон-1912" жамоасини Суперлигада ушлаб қолишга муваффақ бўлган Баҳром Ҳайдаровнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз", — дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!