"Қўқон-1912" ғалаба қозонмаса бўлмайди, "Динамо" эса мухлислари учун ўйнайди (ўзаро ўйинлар статистикаси)

Суперлиганинг сўнгги 26-тур доирасидан ўрин олган  “Динамо” – “Қўқон-1912”  учрашуви 12 ноябрь куни Самарқанд  шаҳридаги “Динамо” стадионида  бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 21 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги 22-тўқнашув бўлади.

Ўйинларнинг 9 тасида водий жамоаси зафар қучган, 5 та баҳсда самарқандликлар қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 25:23,  “Қўқон-1912” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “шунқорлар” 34 очкони қўлга киритган. “Арслонлар”нинг очкоси 22 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, "Динамо" аллақачон Суперлигада қолиш имконини қўлдан чиқарган. "Қўқон-1912" ғалаба қозонса, плей-оффда Про-лига жамоаси билан юқори дивизионда қолиш учун курашади. Дуранг ёки мағлубиятга учраган ҳолда, "Локомотив"нинг "Металлург" билан ўйин натижасига эътибор қаратилади.

 

Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!