"Қўқон-1912" машғулотларига Хожимирзаев билан Йосович қўшилди, Сидиқов эса...
"Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилади. Айни кунларда жамоа аъзолари ушбу ўйинга қизғин тарзда тайёргарлик кўришмоқда.
Бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамият касб этади. Сабаби бу ўйинда мағлуб бўлган жамоа турнир жадвалида қийин аҳволга тушиб қолади. Аксинча ғолиб жамоа мавқеини анча яхшилаб олади. Буни ҳис қилган жамоамиз футболчилари машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.
Қувонарлиси жароҳатидан фориғ бўлган Иван Йосович ҳамда Анваржон Хожимирзаевлар ҳам асосий гуруҳ машғулотларига қўшилишган. Биргина Жавоҳир Сидиқов жароҳати боис машғулотларда иштирок этмаяпти, - дея хабар бермоқда “Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви 3 октябрь куни, соат 18:30 да бошланади.
Фикрлар