"Қўқон-1912" мураббийи: "Гол ўтказилганида дарвозабоннинг ҳам айби бор"
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бир неча ўйинларда муваффақиятсиз ўйнаганимиз сабабли йигитларга бироз босим бўлди. Биз ўйлаган ўйинни кўрсата олмадик. Яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Нафақат бугунги учрашувда, балки олдинги баҳсларда ҳам имкониятларни яратяпмизу, бироқ фойдалана олмаяпмиз. Шуни ҳисобига ўйлаган натижаларимизни бажара олмаяпмиз.
Тўғри, гол ўтказилган ҳолатда дарвозабонни ҳам айби бор. Футболчиларимизда рақиб ўйинчисини “ёпиш”га имконият бор эди. Барибир дарвозабондан ҳам озгина хато ўтяпти", - дейди Абдухўжаев.
Фикрлар