"Қўқон-1912" учун жуда ноқулай рақиб! Ёхуд яна дуранглар эпидемиясини кўрамизми?

Суперлигада амалда пешқадам бўлиб турган жамоамиз 19-турда Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси билан куч синашади. Учрашув 16 сентябрь куни соат 18:30 бошланади.

Қуйида жамоаларнинг ҳозиргача шу пайтгача ўтказган учрашувлари ҳақидаги фактлар билан танишишингиз мумкин:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 27 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 18 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса қўқонликлар зафар қучишган. 4 учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 49:26 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қўқон-1912» - 4:0,  «Қўқон-1912» – «Насаф» - 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2022 йили 2 май куни Яйпанда ўтказган. Бу учрашув 0:1 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланган. Учрашувдаги ягона голга жамоамиз сардори Умарбек Эшмуродов муаллифлик қилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

02.05.2022 | Қўқон-1912 — Насаф - 0:1

15.11.2021 | Насаф — Қўқон-1912 - 3:1

28.06.2021 | Қўқон-1912 — Насаф - 1:2

31.10.2020 | Насаф — Қўқон-1912 - 1:0

14.07.2020 | Қўқон-1912 — Насаф - 2:2

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!