"Қўқон-1912"да тўп сурган футболчи эркин агентга айланди
Бу йил про лигада иштирок этадиган “Қўқон-1912” таркибида энди сезиларли ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол. Айниқса, жамоа етакчилари бирма-бир Суперлига клубларига кўчиб ўтмоқдалар. Бундан ташқари, шартномаси тугаётган ўйинчилар ҳам бор.
Жумладан, 29 ёшли ярим ҳимоячи Анвар Ҳожимирзаевнинг ҳам “Қўқон-1912” билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу сабабли бу футболчи эркин агентга айланди. Ўтган йили Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол урган.
Фикрлар