"Қўқон-1912"ни 3 футболчи тарк этиб, 2 нафар янгиси келди

 

Давралар оралиғидаги танаффус чоғида "Қўқон-1912" таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жамоа уч нафар футболчи тарк этган бўлса, сафга икки нафар янги ўйинчи келиб қўшилди.

Хусусан,  Музаффар Абдуллаев, Руслан Мельзиддинов ва Собир Ҳамидов сингари футболчилар клубни тарк этишди. Қўқонликларни тарк этган футболчилар ўрни янги футболчилар билан тўлдирилди.

Қўқонлик футбол мухлисларининг ёқимтойига айланган Қувондиқ Рўзиев яна “Қўқон-1912” га қайтди. Шунингдек, “Обод” жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар меҳрини қозонган Дониёр Ҳасанов ҳам иккинчи даврани “Қўқон-1912”да ўтказадиган бўлди.

Қайд этиш керакки, маълум вақт “Динамо” кўригида бўлган Андрей Сидоров жамоага қайтиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!