"Қўқон-1912"ни тарк этган футболчи "Турон"да!

2022 йилги мавсумни “Металлург”да бошлаб “Қўқон-1912” клубида якунлаган ҳужумкор ярим ҳимоячи Шохназар Норбеков янги мавсумни бошқа клубда бошлайди.

Футболчи қўқонликлар сафини тарк этди. Норбеков якунига етган чемпионатда жами 21 та учрашувда рақиблар дарвозасига 7 та гол урди.

Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, Шохназар Норбеков бугундан “Турон” жамоасининг машғулотларига қўшилади.

Клуб устози Бахтиёр Ашурматов билан бирга “Қўқон-1912”да фаолият кўрсатганини кўпчилик яхши билса керак. Эндиликда Ашурматов собиқ шогирдини “Турон”га чорламоқда. Шунингдек, Шохназар Норбеков олдида хориж вариантлари ҳам йўқ эмас.

Тез орада Норбеков билан бу борадаги суҳбатни Sports.uzда ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!