"Қўқон-1912"нинг янги мавсумга тайёргарлигини қачондан бошлаши маълум

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари 5 январь кунидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа аъзолари 5 январь куни Қўқон шаҳрида тўпланишади ҳамда дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни жамоанинг кўплаб футболчилари билан ўртадаги шартномалар муддатлари якунига етган ва шу боисдан жамоанинг айрим етакчи футболчилари бошқа жамоаларда фаолиятларини давом эттиришга қарор қилишган.

Мураббийлар штаби дастлабки йиғинни асосан жамоада қолган футболчилар ҳамда маҳаллий ёшлар билан бошлашади. Мазкур йиғин давомида ҳамда кейинги йиғинлар мобайнида жамоа таркиби аста-секинлик билан шакллантирилади. Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрниларига “Қўқон-1912” жамоасига фойдаси тегадиган ҳамда жамоа учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган футболчилар билан тўлдирилади.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!