ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида мағлуб бўлди. Яхшибоев ва Умаров эса...
Бироз аввал, Қозоғистон Премьер-лигасининг марказий беллашуви ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ва Шахбоз Умаров тўп тепадиган "Ордабаси" жамоаси ўз уйида "Астана"га мағлуб бўлди. 2:4 ҳисоби билан якунланган беллашувда ҳар иккала футболчимиз ҳам жамоа сафида фаол ҳаракатланди. Эътиборга молик жихати, чимкентликларнинг 10 рақамли форварди яъни юртдошимиз Жасур Яхшибоев баҳсда дубль қайд этди. Аммо бу ўз клубининг ҳақалли дурангга эришишига етарли бўлмади.
Яхшибоев ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Умаров баҳснинг 60-дақиқасида алмаштирилди. Гарчи мағлубиятга учраганига қарамай Чимкент шаҳри жамоаси 33 очко билан 4-ўринда қолди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси 30 очко билан айнан "Астана" бўлиб турибди.
Фикрлар