Қудус фаолиятини Премьер-лигада давом эттирадиган бўлди

"Аякс"нинг топ клублар эътиборига тушган футболчиси Муҳаммад Қудус "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи борасида томонлар деярли келишувга эришди. Ушбу трансфер "болғачилар"га 45 миллион еврога тушади. Шу билан бирга, Қудус билан 5 йиллик шартнома имзоланади. 

23 ёшли футболчи учун аввалроқ "Арсенал" ва "Бавария" каби клублар кураш олиб борган. Аммо Нидерландия клуби билан келиша олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!