Қувондиқ Рўзиев: "Клубимдагилар бир нечта ўзбек футболчиларига қизиқишди ва уларни телефон рақамларигача бердим"

Ўтган йилнинг ёзида “Турон” клубидан Малайзиянинг “Шри Паханг” жамоасига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Қувондиқ Рўзиев айни пайтда қишки таътилда бўлиб турибди.

Футболчимиз ўз жамоаси билан чемпионатда 5-ўринни қўлга киритди. Малайзия Суперлигасида футболчимиз 11 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урди. Футболчи Sports.uz учун бироз вақт ажратди.

Малайзиядаги дастлабки фаолияти қандай кечди?

- Малайзиядаги ярим йиллик фаолиятимдан жуда мамнунман. Мен кутганимдан ҳам аъло даражада ўтди. Тўғри, кўникиш жараёни бироз қийин кечди. Бошида бир ойча мослашишда қийналдим, айниқса, овқатдан. Тил муаммоси ҳам бўлди. У ерда кўпроқ инглиз тилида мулоқот қилишаркан. Шу боис тилда ҳам бироз муаммо бўлди. Жамоада ҳамюртим Шерзод Файзиев билан бирга тўп сурардик. Мослашишимга, тил ўрганишимга Шерзод ака катта ёрдам берди.

рузиев1_5

Шартномаси ва қачон қайтиши ҳақида

- Жамоам билан яна бир йиллик шартномам бор. Катта эҳтимол билан яна янги мавсумни ҳам Малайзия чемпионатида давом эттираман. У ерга январь ойи охири, феврални бошларида қайтаман. Малайзияда чемпионат апрелнинг охирлари ёки майнинг бошларида старт олиши режалаштирилган.

рузиев2_5

Таклифлар хусусида

- Ўтган йили иккинчи даврада Малайзия чемпионатига бориб, фаолиятимни давом эттирдим. Унгача ўзимизни клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин ўшанда легионер сифатида тўп суришни қаттиқ хоҳлаганлигим сабабли ҳозирги клубим – “Сри Паханг”ни танлаганман.

рузиев5_1

Рўзиев жамоасидагилар яна ўзбекистонлик футболчиларга қизиқишдими?

- Бу нарса содир бўлди. Бир нечта ҳужумчиларимизга қизиқиш билдиришди. Уларни телефон рақамларигача клуб ходимларига олиб бердим, гаплашишди. Менимча, келишув охиригача етиб бормади ва тўхтаб қолди. Лекин уларда бизга ўхшаб трансфер ойнаси ҳали очиқ. Балки бирорта ўзбек ўйинчиси келиб қўшилар. Бундан фақат хурсанд бўламан. Чунки ўзимга ҳам осонроқ бўларди.

рузиев3_4

Улар кимлар эди?

- Ҳозирда жамоамиз ҳужумчи изламоқда. Шу сабабли бир нечта ўзбек ҳужумчиларига қизиқиш билдиришди. Аммо айтганимдек, келишув охиригача етиб бормаганлиги сабабли уларнинг номларини айтганим билан фойдаси йўқ. Шу боис айтишим нотўғри, деб ўйлайман.

рузиев4_3

Ҳамюртимиз хориждаги фаолияти орқали нимани ўрганди?

- Легионер сифатида тўп суриш нисбатан масъулиятлироқ. Футболчи сифатида эмас, балки инсон тариқасида оиладан, ота-онадан, фарзандлардан узоқда яшаш, уларни соғинчи...Яна кўп нарсаларни қадрига етишингизга сабабчи бўларкан. Шу боис кўп нарсани борида қадрига етишимиз керак экан.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bolelshik
08/01/2024 15:43
Omadingizni bersin! Biz siz uchun xursandmiz. Ko'proq gol uring va O'zbekistonni nomini chetga tarqating. Alloh safardagi hayotingizni xayrli omadli va davomli qilsin!
&
Football's
08/01/2024 08:55
Omad