Рафинья тез орада «Барселона» билан шартномасини узайтиради
«Барселона»нинг юлдуз ҳужумчиси Рафинья Диас яқин кунларда каталонияликлар билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
As нашри хабарига кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи каталонияликлар сафида қолиш ниятида. Клуб раҳбарияти ҳам Бразилия терма жамоаси аъзосини жамоада ушлаб қолишдан манфаатдор, чунки у мавсумни жуда кучли бошлади. Томонлар ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар бошлаб юборилган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги амалдаги келишувга кўра, ҳужумчининг «Барселона» билан шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Рафинья Диас Испания чемпионатида «Барселона» таркибида етти ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва учта голли узатма берди.

Фикрлар