Рамос Кримец билан бир жамоада тўп суради
Ads
 
Хитой чемпионати вакиллари Европанинг етакчи клубларида ўйнаётган таниқли футболчиларни ўз таркибига чорлашда давом этмоқда. Хитойнинг машҳур жамоаларидан бири "Бэйцзин Гоань" ҳам шу йўлдан бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп сураётган ушбу клуб Рамосни олиб келадиган бўлди.
 
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Адриан Рамос учун йилига 3 миллион евро маош ваъда қиляпти. Бу колумбиялик ҳужумчи учун катта маош ҳисобланади. "Боруссия" раҳбарияти ўз ҳужумчисини 10 миллион еврога трансфер қилишга рози бўлган.
 
Агар бу трансфер амалга ошса Рамос ҳамюртимиз Егор Кримец билан бирга бир жамоа шарафини ҳимоя қилади. Хитойнинг ушбу клуби ҳужумида "Пахтакор" вакили Игорь Сергеев ҳам тўп сурган эди.
 
Адриан Рамос Бундеслигида еттита учрашувда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.
 

Минбар

Барча блоглар