Рамос нега майдонга тушмаяпти? Почеттино жавоб берди

  • 10 Jan 15:50
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция чемпионати 20-тури доирасида пешқадам ПСЖ ва "Лион" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Маурисио Почеттино Серхио Рамос ҳақида берилган саволга шундай жавоб берди:

Tecno

"Рамос соғлом. Аммо жамоадаги ҳамма асосий таркибдаги жой учун курашмоқда. Мен шунчаки бугун ҳимоя марказида Кимпембе - Маркиньос жуфтлигини ўйнатишга қарор қилдим".

35 ёшли футболчи учрашувни захира ўриндиғида ўтказди. Умуман олганда, у жорий мавсум Лига 1 да атиги иккита баҳсда майдонга тушди. Улардан бир мартаси асосий таркибда.

Рамос ёзда 16 йиллик фаолиятидан сўнг "Реал"дан Парижга кўчиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!