Рақиб Кевин де Брюйнени олиб кетмоқчи

  • 09 May 18:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсумда ҳам чемпионликка яқин келиб, бош совринга эга чиқолмаган “Арсенал” ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Tecno

Just Arsenal нашрининг маълум қилишича, “канонирлар” майдон марказида ижодкор ўйинчи бўлишини истаяпти. Лондон клуби “Манчестер Сити”дан кетиши айтилган Кевин де Брюйнега кўз тикмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, “Арсенал” 33 ёшли футболчи билан шартнома имзолашдан аввал, Кевиннинг жисмоний ҳолатини алоҳида ўрганиб чиқашни истаяпти.

Кевин мавсумнинг ҳал қилувчи палласида юқори савияга кўтарилди. Айниқса, унинг самарали ҳаракатлари охирги ўйинларда “шаҳарликлар” ғазнасига бир неча муҳим очколарни келтирди.

Бу мавсум бельгиялик плеймейкер жами 36 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини олти мартаба ишғол қилган ва саккиз марта голли пас узатган.

Comments

You must be logged in to commet!