Рақиб "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади
Унга ўйин амалиёти кафолатланади
Лондоннинг «Челси» клуби ҳозирда «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келаётган хавбек Матео Ковачични жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Влад Поливода маълумот берди.
Манбага кўра, «Челси» раҳбарияти яқин вақтларда жамоа марказий зоналарида муаммолар юзага келишидан хавотирда. Айниқса, айрим футболчиларнинг жамоани тарк этиши ва жароҳатлар сабаб ўйиндан четлашиши натижасида ярим ҳимоя чизиғи заифлашиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Шу боис клуб шунданоқ марказни кучайтириш бўйича бир нечта номзодларни ўргана бошлаган.
Шу вариантлар орасида 32 ёшли Матео Ковачич ҳам бор. У аввал ҳам бир неча мавсум давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган ва жамоа тизимига бегона эмас.
Жорий мавсумда хорват ярим ҳимоячиси барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда олти ўйинда майдонга тушди ва бир голли пас муаллифига айланди. Transfermarkt портали мутахассислари Ковачичнинг бозор қийматини ўн миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)